Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда маҳаллий аҳоли ва қочқинлар ўртасида тўқнашув юз берди
15.09.2016 13:09,  
5

Мазкур тўқнашув Германиянинг шарқий қисмида, Саксониянинг Баутцен шаҳрида рўй берган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб ТАСС хабар берди.

Майдонларнинг бирида маҳаллий аҳолидан саксон нафар эркак ва аёл, муҳожирлардан эса йигирма киши йиғилган. Гувоҳларнинг хабар беришича, икки томон ҳам бир-бирини камситган, жанжал юз берган. Шиша идишлар отилган.

Тўқнашув юз берган жойга ҳуқуқ тартибот органларининг тахминан 100 нафар ходими етиб келган. Полиция йиғилганлардан майдонни тарк этишни талаб қилганида қочоқлар томонидан уларга ёғоч ва шиша идиш улоқтирилган. Жамоат тартибини бузиш ва хавфли тан жароҳатини етказиш юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Баутценда бунгача ҳам бир неча марта маҳаллий аҳоли ва муҳожирлар ўртасида келишмовчилик кузатилган.     

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан