Гонконгда ҳам коронавирус, ҳам гриппга қарши қўлланиладиган бурун спрейи синовдан ўтказилмоқда

Гонконгда ҳам коронавирус, ҳам гриппга қарши қўлланиладиган бурун спрейи синовдан ўтказилмоқда

Келаси ой Гонконгда бир вақтнинг ўзида коронавирус ва гриппдан ҳимоя қилиши керак бўлган экспериментал вакцинани синовлари бошланади, деб ёзади Bloomberg Гонконг университети юқумли касалликлар кафедраси мудири Юэн Квок-юнгга асосланиб. Тадқиқотга 100 га яқин кўнгиллилар жалб қилинади, деди Квок-юнг.

Янги вакцина укол қилишни талаб қилмайди ва шу йил сентябр ойида инсонларда клиник синовлари ўтказилган яна бир хитойча COVID-19 вакцинаси сингари, бурунга пуркалади. Хитойда ишлаб чиқилган ва аллақачон қўлланилаётган гриппга қарши бурун вакцинасига ҳам худди шундай ишлайди.

Экспериментал пуркагични ишлаб чиқиш Норвегиянинг Эпидемияга тайёргарлик бўйича коалицияси ва Гонконг ҳукумати томонидан молиялаштирилди, деб ёзади Bloomberg. Унинг яратувчиларининг фикрига кўра, вакциналаш фақатгина юқори нафас йўлларида кўпаядиган грипп вирусини заифлашга асосланган. Ишлаб чиқувчилар вирусли NS1 оқсилини олиб ташлаш ва SARS-CoV-2 вирусининг оқсил доменини боғлайдиган рецепторни киритиш учун генетик муҳандисликдан фойдаланганлар.

Гонгконг университети профессори сўзларига кўра, грипп ва коронавирусдан ҳимоя қилиш билан бир қаторда, пуркагич бурун шиллиқ қаватида, яъни одатда танага нафас олиш вируслари кириб борадиган жойда иммунитет ҳужайраларини рағбатлантириши керак. Ушбу ёндашувнинг самарадорлиги илгари Лондон Империал коллежи олимлари томонидан исботланган эди, деб эслайди Bloomberg.

Улар аллақачон янги вакцинани ҳайвонларда синаб кўришган, дейди тадқиқотчилар ва одамларда ўтказилган синовлар унинг хавфсизлигини кўрсатиши ва оптимал дозани аниқлашга ёрдам бериши керак. Синов натижалари бир неча ой ичида пайдо бўлиши керак.