Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримова ўз озодлиги эвазига пуллардан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди
26.02.2020 13:48,  
4538

Гулнора Каримова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўз озодлиги эвазига пуллардан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг очиқ хатини қизи Имон Каримова Instagram саҳифасига жойлаштирган.

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи сўнгги йилларда соғлиғига жиддий путур етгани, зудлик билан жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини баён қилган.

“Оилам ва соғлиғимни сақлаб қолиш учун тўғри шароитда пул маблағларига нисбатан ҳар қандай даъводан воз кечишга тайëрман”, - дея ёзган у.

Қайд этилишича, у оиласининг ихтиëрида қолган ва Швейцария банкларида музлатилган 686 миллион долларни давлат фойдасига беришга тайёр.

Каримованинг сўзларига кўра, суд жараёнга қарамасдан унинг ҳар қандай мурожаатларини рад қилмоқда. У ушбу масалага тўғри ёндашишдан давлат ҳам наф кўриши мумкин деб ҳисоблайди, зеро катта миқдордаги пуллар мамлакат учун зарур бўлган инсонпарварлик лойиҳаларига (тиббиёт, таълим ва бошқа) сарфланиши мумкин.

"Биз фарзандларимиз – унинг набиралари билан - орадан 7 йил ўтиб, яна оиламиз билан бирга яшашга ишонамиз ва бунинг учун Сиздан миннатдор бўламиз”, - деб сўзларига якун ясаган Гулнора Каримова.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан