Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Душанбадан жумагача жанубий оқим кучаяди, яъни иссиқ ҳаво республикамиз ҳудудини қамраб олади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража атрофида, 20-22 апрелда кундузи 25-30 даража, 23-24 апрелда 27-32 даража, жанубда ва чўл зонасида айрим жойларда 33-34 даража иссиққача кўтарилади, бундай ҳароратлар шу давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқоридир. 

Эслатиб ўтамиз, апрелнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекордлари 32-34 даражани, жануб ва чўл зоналарида эса 35-37 даражани ташкил қилган.

Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон ғарбидан нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. 23 апрелда Қорақалпоғистонда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайиб 24 апрелда кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.