Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди:
Савол: Таҳлил натижасидаги 1 марта хатолик, 2- натижада манфий бўлса карантинда ушлаб туриш мумкинми?
Жавоб: Агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса касалхонада назоратда бўлиши керак, иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам 14 кун назоратда бўлади.
Савол: Коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар. Уларнинг вақтида карантинга олиниши таъминланяптими?
Жавоб: Ҳа, эпидемик нохуш давлатларга бориб келган барча шахслар 14 кун муддатга карантинга олиняпти.
Савол: Кўплаб вирус ташувчиси бўлган ҳашаротлар (бурга, клапа, чивин) коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?
Жавоб: Йўқ, бу ҳашаротлар коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлишмайди.