Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Hilol-nashr»да Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш бошланди (фото)
28.12.2019 11:53,  
413

Кеча, 27 декабрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди, дея хабар бермоқда Islom.uz портали​. Гап шундаки, кеча нашриётда Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш ишлари бошланди.

islom.uz

Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Салсабил» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди.

islom.uz

Янги нашр муқаддимасида жумладан шундай дейилади:

Бу — Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра, хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди.

islom.uz

Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди, дейилади хабарда.

Аҳмад ва Ибн Можа Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар».​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан