Ҳукумат шундай нарсалар ҳақида қайғуришга ва қарор қилишга ҳаққи борми?

Ҳукумат шундай нарсалар ҳақида қайғуришга ва қарор қилишга ҳаққи борми?

АҚШнинг тарихидаги ноёб нарсалардан бири, АҚШ тузилганидан кейин, ҳар бир лойиҳа ва қонунга нисбатан бир қоида ва мантиқ ишлаган.

Қоида шу эдики, қайсидир масалада, сиёсат ва қонунлар мулоҳаза қилинишидан олдин, “ҳукумат шундай нарсалар ҳақида қайғуришга ва энг муҳими, қарор қилишга ҳаққи борми?“ деган мантиқ қўлланилган.

Масалан, дейлик таълим тизимида нима қилиш керак деган саволдан олдин, “таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳукуматни ҳаққи борми?ʼ деган савол қўйилган, жавоб «йўқ» деб топилганидан кейин, шу ҳақида мулоҳазагача борилмаган. Чунки ният яхши бўлиши билан, ҳукумат зиммасидаги қонуний ваколат эмас эди.

Худди шундай, кўп жабҳаларда. Яъни ҳукумат бир ишга аралашишидан олдин, ўша соҳа, ёки ўша мавзуга аралашуви қанчалик конституцияни асосий принципларига тўғри келиши бирламчи масала бўлган. Қайтараман, «яхши ният» ёки инсонлар фаровонлиги учун муҳимлиги иккиламчи масала бўлган. Бирламчи, масала, ҳукумат бу нарсага аралашуви қай даражада конституция билан ҳамоҳанглиги кўрилган. Бордию, қандайдир қонун ёки лойиҳа ҳамма одамни ҳаётини потенциалда яхшилаши мумкин бўлса ҳам, лекин ҳукумат ваколатларига кирмаса, у нарсани мулоҳаза қилишмаган. 

АҚШ бу ғоя. Ва ўша ғояни тузган одамлар, шу ғояни жиддий қабул қилишган. Ғояни асосида, эркин жамият қуриш бўлган ва эркинлик деб улар биринчи ўринда ҳукумат амалларидан эркинликни тушунишган.

Конституция ҳам, асосан, қандай қилиб тиранияни йўл қўймаслик нуқтаи назаридан ёзилган. Улар эркинлик учун биринчи таҳдид деб, давлатнинг куч ишлатишга монополиясини тушунишган. Ва шуни чегараларидан «яхши ниятда» ўтишни ҳам ўта хавфли деб билишган. Чунки биламиз, «яхши ниятлар» одатда яхши якун топмайди.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.