Илк бор Tesla акцияларининг нархи $ 1000 дан қимматлади

Илк бор Tesla акцияларининг нархи $ 1000 дан қимматлади

Фото: Twitter

Американинг Tesla электр автомобил ишлаб чиқарувчи компаниясининг акциялари қиймати тарихда илк бор 1000 АҚШ долларидан ошди

10 июн куни тушдан кейин ўтказилган савдо пайтида компания акциялари қиймати 1006,78 долларга этди. Тошкент вақти билан 19:13 га келиб, аксия яна 999,62 долларгача тушди.

Tesla акцияларининг нархи NASDAQ-100 юқори технологиялар индексидаги коронавирус пандемияси сабабли узоқ вақт давом этган турғунликдан сўнг рекорд даражадаги ўсишга эришди. 9 июн куни бу кўрсаткич 10000 пунктдан ошди.