Имон Каримова онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини билдирди

Имон Каримова онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини билдирди

Аввал хабар берганимиздек, 1-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримовага қизи Имон Каримова билан жорий йил 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар узоқ муддатли учрашув берилган.

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига кўра, учрашувдан сўнгги фикр ва таассуротларини ўрганиш мақсадида Имон Каримова билан суҳбат ўтказилганда, у онаси Гулнора Каримованинг айни пайтда соғлигидан шикояти йўқлигини, зарур ҳолларда муассаса тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ўз вақтида алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини билдирди.

Г.Каримованинг жазони ижро этиш колониясидаги ҳолати юзасидан интернетларда нашр этилган материаллар ҳақида Имон Каримовадан сўралганда, ҳақиқатдан ҳам Instagram’даги «iman.к17» саҳифаси унга тегишли эканлиги, аммо онаси билан боғлиқ материаллар ушбу саҳифага бошқа шахслар томонидан тайёрланишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Имон Каримова Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, онасини озод қилишни сўрагани маълум қилинганди.