ТДИУда Яшнобод инновацион технопаркининг илмий тадқиқот бўлими ташкил этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Бу борада келишувга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Кўнгратбай Шарипов Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва Ёшлар академияси раҳбари Фирдавс Нематзода билан бўлиб ўтган учрашувда эришилди.
МАВЗУГА ДОИР: «Нархоз»да форма бутунлай бекор қилиниб, 5 кунлик таълим тизимига ўтилгани айтилмоқда
Учрашувда, талаба-ёшлар учун “Ёш академиклар” клубини ташкил қилган ҳолда “Бозорни ўрганиш”, “Маркетинг” каби таълим йўналишларида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш борасида таклифлар билдирилди.
Муҳокамаларда илмий-тадқиқот ишини олиб боришга қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ амалий ишларни олиб боришга келишилди.
МАВЗУГА ДОИР: “Нархоз” ректори ишдан олинди. ТДИУда катта тозалаш ишлари бўлиши айтилди