ТAТУ докторанти инновацион кроват ва респираторлар яратди (видео)

ТAТУ докторанти инновацион кроват ва респираторлар яратди (видео)

Маълумки, бугунги бутун жаҳонда коронавирус пандемияси даврида тиббиётда инновацион кроват ва респираторларга эҳтиёж катта. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, ТAТУнинг бир гуруҳ илмий тадқиқотчилари тиббиёт ходимлари учун маҳаллий шароитда инновацион кроват ва респиратор яратди.

Ушбу инновацион кроват ва респираторлар шифокорларга беморларни тузатиш ва ўз хавфсизликларини маълум даражада ҳимоялашга ёрдам беради.

Шунингдек, ушбу лойиҳа:

бемор маълумотларини тўлиқ экранда кўрсатиш (қон босими, ҳарорати ва бошқалар) ҳамда кунлик таҳлил қилиб бориш;

– бемор атрофидаги 5 метр радиусда у билан мулоқот қилганларни рўйхат қилиб бориш;

– беморлар гапира олмай қолганда шифокорлар билан мулоқот қилиш тизими орқали гаплашиш имконини беради.