Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби вафот этди
23.09.2020 11:53,  
2350

Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Uz24 манбаси хабар берди.

Маълумот учун, Раҳим Ражабов 1937 йилда Бухоро вилоятида, хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техник университети) тамомлаган.

Ўз вақтида «Узбекселмаш» ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган «Алгоритм» заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган, уни бошқарган.

У 1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Маълумот тасдиқланмади: Ислом Каримовнинг давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этгани тасдиқланмади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан