Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев Мўминжонович пневмониядан вафот этди. Бу ҳақда Юксалиш ҳаракати хабар берди.
Шунингдек, маълумотни Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам тасдиқлади ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Аввалроқ, Андижон вилоятида бир қатор ҳокимлар — Шаҳрихон тумани ҳокими Хикматилло Дадахонов, Хонобод тумани ҳокими Мусахон Мамадалиев, Пахтаобод тумани ҳокими Махсуджон Бозоров ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоевлар пневмониядан даволанаётганини хабар берган эдик.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди