«Исломни қабул қилганимдан кейин қийинчиликларни енгишим осон бўлиб қолди» – тошкентлик рус аёли иқрори​ (видео)

«Исломни қабул қилганимдан кейин қийинчиликларни енгишим осон бўлиб қолди» – тошкентлик рус аёли иқрори​ (видео)

Screenshot

Azon TV илмий-маърифий каналида ислом динини қабул қилган тошкентлик рус аёл билан интервью эфирга узатилди. Унда Елена (Амира) Тўраева Ислом динини қабул қилиши сабаблари, бунга яқинларининг муносабати, янги ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар ва бошқа мавзуларда сўз юритади.

Маълумот учун, Елена Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида туғилиб ўсган, Россия давлат ижтимоий университетининг Ўш филиалида молия ва кредит ихтисослиги бўйича ўқиган. Ҳозирда Kommersant.uz нашрининг бошқарув ҳамкори ва Рromzona.uz сайтида ривожлантириш бўйича менежер бўлиб ишлайди.

Тўраева шу йилдан бошлаб Azon TV каналида русийзабон мусулмонлар учун ўзининг муаллифлик кўрсатувини ҳам олиб бормоқда. 3 фарзанднинг онаси ўзи каби русийзабон инсонларнинг ҳаётини ёритишни, ўрни келса уларга маърифий кўмак беришни ҳаётий мақсадларидан деб билади.