Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудида яҳудийлар учун янги уйлар қурилишини эълон қилди
17.10.2017 16:51,  
19

Фаластиннинг Ғарбий Соҳил қисмидаги энг катта шаҳар ҳисобланган Ҳеврон (Ал-Халил) шаҳрида яҳудийлар учун янги турар-жой бинолари қурилади, дея хабар бермоқда Times of Israel ​ нашри.

Қадимий Ҳеврон шаҳри яқинда ЮНEСКО томонидан Фаластин ҳудуди сифатида эълон қилган эди. Бунга норозилик белгиси сифатида Исроил ва АҚШ ЮНEСКОдан чиқишини эълон қилган. Ҳевронда яҳудийлар учун янги турар-жой бинолари қуриш сўнгги 15 йилда илк бор амалга ошиши кутилмоқда. Ҳозирда Ҳебронда тахминан минг нафар яҳудий ноқонуний истиқомат қилмоқда.

Исроил ҳукумати 21 та янги иншоот қурилишига ЮНEСКО томонидан Ҳеврон шаҳрини “Фаластиннинг йўқолиб бораётган жаҳон маданий мероси” деб эълон қилинишига жавоб тариқасида рухсат берилган. Айни пайтда, шаҳардаги Фаластин маъмурияти яҳудийлар учун уйлар қуриладиган ерга даъво бўйича петиция эълон қилиши кутилмоқда. 

Жорий йилда Исроил ҳукумати Фалстин ҳудудида яҳудийлар учун турар-жойлар қуриш бўйича бир неча қарорлар эълон қилган. АҚШда ҳукумат тепасига Доналд Трампнинг келиши бу жараённи янада тезлатган. Фаластинда яҳудийлар учун манзилгоҳлар қурилишига АҚШнинг Исроилдаги янги элчиси Девид Фридман ва президентнинг куёви ҳамда Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиси Жаред Кушнер инвестиция киритган.

Фаластин ҳудудлари 1967 йилги урушда Исроил армияси томонидан босиб олинган. Шундан буён Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудига яҳудийларни кўчириб келади. Ҳозирда Фаластин ҳудуди бўлган Ғарбий Соҳилда 400 минг, Шарқий Қуддусда эса 200 минг яҳудий ноқонуний яшаб келмоқда.

Ўтган йили БМТ Хавфсизлик Кенгашида фаластин ҳудудидаги яҳудий манзилгоҳлари ноқонунийлиги эътироф этилган резолюция қабул қилинган эди. Резолюцияда Исроил ҳукуматидан манзилгоҳлар қуришни тўхтатиш талаб қилинган. Аммо Исроил ҳукумати резолюцияни тан олишдан бош тортган.

Яҳудийлар Ҳеврон, мусулмонлар эса Ал-Халил деб атайдиган шаҳар тарихи Иброҳим пайғамбарга бориб тақалади. Фаластин ва Исроил ўртасидаги 1997 йилги келишувга мувофиқ, шаҳарнинг қарийб 20 фоиз ҳудуди исроил томонидан бошқарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан