Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбул ҳокимияти аҳолининг коммунал тўловлардан бўлган қарзини тўлаб берди
6.05.2020 22:49,  
651

Истанбул шаҳри мери Икром Имомўғлининг маълум қилишича, ҳокимият истанбулликларнинг 3 ойлик коммунал хизматларини тўлаб берди.

“Тўланиши вақтинчалик кечиктирилган коммунал хизматлар учун ҳақларни Истанбул ҳокимияти тўлади. Ҳозирча 16 минг оиланинг 2 миллион лиралик қарзларини тўладик”, — деган Имомўғли.

Мер, Истанбулда яшайдиган барча фуқаролар ёлғиз эмаслигини ва ҳокимият уларнинг доим ёнида эканлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ, коронавирусга қарши курашиш учун берилаётган ёрдамлар борасида марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги рақобат юзага келган эди. Истанбул ҳокимияти маҳаллий ҳукуматдан фарқли равишда хайрия учун маблағ йиғишга уринганлиги сабабли Ички ишлар вазирлиги тергов бошлаган ва хайрия учун очилган ҳисоб рақамлари ёпиб қўйилган эди.

Маълумот учун, Туркияда мухолифат ҳисобланувчи Халқ-республикаси партияси вакили Икром Имомўғли 2019 йилда, Истанбул мерлиги учун ўтказилган сайловда 53,9 фоиз овоз олиб ғолиб ҳокимият раҳбарлигига келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан