Италияда коронавирусни юқтирганлар сони 205 кишига етди

Италияда коронавирусни юқтирганлар сони 205 кишига етди

Италияда коронавирусни юқтирганлар сони 205 кишига етгани расман тасдиқланди. Яна 4 киши вафот этди. Бу ҳақда Repubblica нашри хабар берди.

Энг кўп юқтирганлар (165) Италиянинг Ломбардия қилоятидандир.

Шунингдек, вирус Венето, Эмилия-Романью, Лацио ва Пьемонт вилоятларида ҳам қайд этилган.

Нашрнинг маълум қилишича, Италия ҳозирда коронавирусни юқтирганлар сони бўйича Хитой ва Жанубий Кореядан сўнг 3-ўринда турибди.

Италияда вирус сабаб бир қанча спорт ўйинлари ва форумлар тўхтатилди.

Мавзуга доир: Коронавирус туфайли Австрия Италия билан темирйўл алоқасини тўхтатди

Венецияда коронавирус сабаб барча мактаблар ёпилди