Жаҳон банки фирибгарлик туфайли ўзбек ширкатига санкция қўйди

Жаҳон банки фирибгарлик туфайли ўзбек ширкатига санкция қўйди

Жаҳон банки Сирдарё вилоятида сув таъминоти лойиҳаси доирасидаги фирибгарлик туфайли Ўзбекистоннинг "Mega-Mebiko" МЧЖ ҚКга санкциялар киритилишини маълум қилди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди

Санкциялар "Mega-Mebiko"нинг Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган лойиҳаларда иштирок этишига 30 ойлик тақиқни ўз ичига олади.

ЖБ маълумотларига кўра, Mega-Mebiko нотўғри молиявий маълумотлар тақдим этган ва лойиҳани шартномасини қўлга киритиш учун манфаатлар тўқнашувига эга эмаслиги ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатган. Бу сохта амалиёт, деб қайд этди банк.

Сирдарё вилоятида рўйхатдан ўтган Mega-Mebiko пластик плиталар, қувурлар ва профиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.