Жаҳон мамлакатлари коронавирус билан қандай курашмоқда (Фото)

Жаҳон мамлакатлари коронавирус билан қандай курашмоқда (Фото)

Ўтган ҳафтада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Covid-19 коронавирусни пандемия даражасида деб эълон қилди. Ҳозирда кўплаб давлатлар коронавирус эпидемиясини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтирмоқдалар.

Қўшма Штатлар Европадан вақтинча киришни тақиқлади, Франция ва Туркия таълим муассасаларида дарсларни бекор қилди ва Чехияда эса бир ой давомида фавқулодда ҳолат режимини жорий этилди.

Ўзбекистон 6 мамлакат фуқароларининг мамлакатга киришини чеклади. Ўзбекистонда, Қозоғистонда қатор байрам тадбирлари бекор қилинди.

Дунёнинг турли бурчакларида давлатлар коронавирус билан қандай курашмоқда. Қуйида шу ҳақда:

Истанбулдаги Долмабоғча саройи дизенфекция қилинмоқда (Туркия)

Фото: Umit Bektas / Reuters

 

Эпидемия бошланган Хитойнинг Ухан шаҳри кўчаларидаги дизенфекциялаш жараёни (Хитой)

Фото: China Daily / Reuters

 

Мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи Масжидул ҳарам атрофи ҳам вақтинчалик ёпилди (Саудия Арабистони)

Фото: Amr Nabil / AP

 

Хояндаги пляж (Вьетнам)

Фото: Koustav Samanta / Reuters

 

Жамму шаҳрида кўнгиллилар тиббиёт ниқобларини тарқатишмоқда (Ҳиндистон)

Фото: Aipal Singh / EPA / ТАСС

 

Минскда тиббиёт ходимлари ичида бемори бўлган капсулани олиб кетишмоқда (Беларус)

Фото: Василий Федосенко / Reuters

 

Жакартадаги Истиқлол масжиди тозаланмоқда (Индонезия)

Фото: Willy Kurniawan / Reuters

 

Шереметьево аеропортида Италиядан келган йўловчиларни текшириш жараёни (Россия)

Фото: Александр Земляниченко / AP

 

Карантин туфайли ёпилган тўрт аҳоли пунктидан бири Игуалададан келиш йўлини полиция назорат қилмоқда (Испания)

Фото: David Ramos / Getty Images