Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея ўз ҳудудига АҚШнинг стратегик қуролларини жойлаштирмоқчи
1.02.2017 14:52,  
2

Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Ли Сун Чжин америкалик ҳамкасби Жозеф Данфорд билан телефон орқали мулоқот чоғида мамлакат ҳудудида АҚШ стратегик қуролларини жойлаштириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Генерал Ли Сун Чжин бу Шимолий Кореянинг шиддат билан ривожланиб бораётган ракета ва ядро дастурини “босиб туриш” учун кераклигини маълум қилган.

Ушбу илтимос АҚШ янги мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Жанубий Кореяга 2—3 февралга мўлжалланган ташрифи арафасида янгради. Ташриф давомида икки томон ҳам АҚШ—Жанубий Корея ҳарбий иттифоқига содиқ эканликларини тасдиқлаши кутилмоқда.

«Музокаралар шунингдек икки мамлакатни ҳимоя мақсадида стратегик қуролларни яратиш режаларини тасдиқлашга ҳам йўналтирилган», - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан