Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 60 кишига кўпайди (видео)

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 60 кишига кўпайди (видео)

24 канал

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 893 кишигача ортди. Бу ўтган кунга нисбатан 60 нафарга кўпайди, деб хабар берди маҳаллий ОAВ тиббий маъмурларга таяниб.

Мамлакатда коронавирус келтириб чиқарадиган касаллик тарқалгандан бери жами саккиз киши вафот этди.

Янги қайд этилган 60 та юқтириш ҳолатларидан 49 таси Тэгу ҳамда Шимолий Кенсан вилоятига тўғри келмоқда.

Жанубий Кореянинг пойтахти Сеулда эса иккита бемор аниқланди.

"Ренхап" ахборот агентлигининг хабар беришича, расмийлар инфекция тарқалишининг олдини олиш учун Тэгу ва Шимолий Кенсан атрофида қаттиқ карантин жорий этиш чораларини ишлаб чиқмоқдалар.