​Жиззахда фуқаро ов қуролидан одамларга қарата 6 маротаба ўқ узди

​Жиззахда фуқаро ов қуролидан одамларга қарата 6 маротаба ўқ узди

Жиззах вилоятида ов қуролидан ўқ узиб, фуқароларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган шахс ҳибсга олинди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 20 октябрь кун соат 00.00ларда Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро 40 ёшли Зафар И. 20 ёшли фуқаро Ёрқин Б. ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида у МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафар И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноятчи процессуал тартибда ушланган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.