Жо Байден АҚШ бошидан кечираётган тўрт инқирозни маълум қилди

Жо Байден АҚШ бошидан кечираётган тўрт инқирозни маълум қилди

Ҳозирда Қўшма Штатлар бир вақтнинг ўзида тўртта инқирозга дуч келмоқда, деди бўлажак президентлик сайловларида демократлар номзоди Жо Байден Демократик партия қурултойида.

Айни пайтда АҚШ пандемия, оғир иқтисодий инқироз, ирқчилик ва иқлим ўзгариши таҳдидига дуч келмоқда, дея маълум қилди жаноб Байден.

Номзод, шунингдек, агар президент бўлиб сайланса, амалдаги давлат раҳбари Доналд Трамп мамлакатни ағдариб ташлаган "қоронғиликни" енгишини айтди.

АҚШнинг 59-президентлик сайлови 3 ноябрга белгиланган. Собиқ вице-президент Жозеф Байден сайловларда демократлар вакили бўлади, амалдаги давлат раҳбари Доналд Трамп республикачилар томонидан президентлик учун кураш олиб боради.