Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жонсон ҳукумати “нияти бузуқ” ОАВларни матбуот анжуманига таклиф қилмади
4.02.2020 12:01,  
128

Британия ҳукумати фаолиятини ёритувчи журналистлар душанба куни бош вазир Борис Жонсоннинг Даунинг-стрит кўчаси, 10-уйдаги қароргоҳида ташкил этилган брифингни бойкот қилди. Бунинг сабаби, бош вазир маслаҳатчилари танқидий кайфиятдаги ва сўл сиёсий қарашдаги нашрларни унга киритмасликка ҳаракат қилгани бўлди. 

Матбуот анжуманига таклиф этилган мухбирларга қароргоҳ даҳлизидаги гиламнинг бир томонида – бош вазир оммага мурожаат қилиш учун ичкаридан чиқиб келадиган 10-рақамли қора эшик ёнида туриш айтилди. Брифингга таклиф этилмаган мухбирларга эса бошқа тарафда туриш кераклиги кўрсатилди. Шундай қилиб, бир гуруҳ журналистлар ҳукуматнинг брекзит масаласидаги маросимга таклиф қилинди, қолганлар эса четга суриб қўйилди. 

Четда қолганлар орасида сўл сиёсий қарашлари ва Жонсоннинг консерватив ҳукуматига танқидий муносабати билан танилган Independent, Huffington Post ва Mirror нашрлари журналистлари ҳам бор эди. 

Бироқ тадбирга таклиф этилганлар ҳам бундай муомаладан кейин унда иштирок этишдан воз кечди. Матбуот анжуманини бойкот қилганлар орасида Би-Би-Сининг сиёсат бўлими муҳаррири Лора Кунсберг ҳам бор эди. 

Вазирларнинг сиёсий маслаҳатчилари журналистларни бошқаришга ҳаракат қилиши, хусусан, ўзларига ноқулай мухбирларни тадбирларга киритмаслиги Британияда ғайриоддий ҳолат эмас. Аммо юқори мансабли давлат хизматчилари ўтказадиган матбуот анжуманларида сиёсий бетарафлик сақланиши шарт. Шунинг учун ҳам бу ҳолат журналистларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 

Ўз навбатида ҳукумат бу эътирозларни рад этиб, ҳеч кимни матбуот анжуманидан тўсмаганини, бироқ баъзи журналистлар алоҳида қўшимча брифингга таклиф этилганини айтиб чиқди. 

Ваҳоланки, барча журналистларнинг қўлида амал қилиб турган рухсатнома мавжуд ва улар хавфсизлик хизмати текширувидан ўтган эди.   

Шарҳловчилар бу ҳолатни Борис Жонсон тобора Доналд Трампга ўхшаб кетаётгани билан изоҳлади. Оқ Уйдагилар ҳам бир неча йилдан бери (деярли муваффақиятсиз равишда) танқидий кайфиятдаги оммавий ахборот воситалари ходимларини бино йўлакларига киритмасликка уринади. Бундан ташқари, иккинчи даражали, номи омма орасида танилмаган, лекин Трампни қўлловчи нашрлар вакиллари Оқ Уйдаги матбуот анжуманларига мунтазам равишда таклиф этилиб, айнан уларга савол бериш имкони берилади.              

Борис Жонсон бош вазир бўлганидан кейин матбуот билан муносабатлари мураккаблашди. Масалан, у сайловолди кампанияси даврида Би-би-Си бошловчиси, ўзининг қатъий, кескин ва қийин саволлари билан машҳур бўлган Эндрю Нилга интервю беришни рад этди. 

Журналистлар, шунингдек, Жонсон ҳукумати матбуот анжуманларини бош-вазир қароргоҳига кўчирганидан ҳам шикоят қилади, чунки бу ер бетараф ҳудуд ҳисобланмаслиги (шунга кўра ноқулай саволларни беришга тақиқ қўйилиши) мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан