Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ коронавирусни ҳаво орқали юқишини тан олди
8.07.2020 17:03,  
206

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг ҳавода аэрозол зарралари орқали тарқалиши ҳақида янги далиллар мавжуд деган фикрга қўшилди, аммо у ҳали ҳам ўрганилиши керак, деб ёзмоқда Reuters.

"Биз COVID-19 ни юқтиришнинг бир усули сифатида аэрозолни юқтириш имконияти ҳақида гаплашмоқдамиз", - деди ЖССТнинг COVID-19 пандемияси бўйича техник директори Мария Ван Керчов матбуот анжуманида.

Ташкилот илгари вирус юқтирган одамнинг бурунидан ва оғзидан майда томчилар орқали тарқалишини ва улар тезда ерга тушиб кетишини таъкидлаган эди.

ЖССТнинг юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича техник директори Бенедетта Аллегранзи, коронавируснинг ҳаво орқали юқиши ҳақида далиллар борлигини айтди, аммо якуний хулосалар чиқариш жуда эрта деган эди.

"... жамоат жойларида, айниқса ўта аниқ шароитларда, одам гавжум, ёпиқ жойларда вирус тарқалиш имкониятини истисно қилиб бўлмайди", - деди у.

"Бироқ, далилларни тўплаш ва талқин қилиш керак ва биз буни давом эттирмоқдамиз", - деди ЖССТ вакили.

Янги хулосалар аниқланиши туфайли ЖССТ ижмоий масофаланиш бўйича ҳозир бераётган тавсияларини ўзгартириши мумкин.

6 июль куни икки юздан ортиқ олимлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига очиқ хат ёзишди: улар уни SARS-CoV-2 коронавирусига қарши кураш бўйича тавсияларни зудлик билан кўриб чиқишни талаб қилишди, чунки уларнинг маълумотларига кўра, патоген ҳаводаги аэрозол зарралари орқали одамларга юқиши мумкинлиги ҳақида етарли далиллар мавжуд.

 

Мавзуга доир: Олимлар ЖССТдан COVID-19 бўйича тавсияларни кўриб чиқишни талаб қилди

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан