Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖСТ бош директори муддатидан олдин истеъфога чиқишни режалаштирмоқда
14.05.2020 19:16,  
219

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберт Азеведо аъзо давлатлар ҳукуматларига 2021 йилда ваколат муддати тугашидан олдин истеъфога чиқишни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда Bloomberg вазият билан танишган тўрт манбага таяниб хабар бермоқда.

62 ёшли бразилиялик 2013 йил сентябр ойидан бери ЖСТ бош директори бўлиб ишламоқда, унинг иккинчи тўрт йиллик ваколати 2017 йил сентябрида бошланган. ЖСТ вакили изоҳ беришдан бош тортди. Жаноб Азеведо билан тўғридан-тўғри алоқа муваффақиятсиз тугади.

Бош директорнинг тўрт ўринбосаридан бири ваколат муддати келгуси йил тугагунига қадар вақтинча раҳбарлик вазифасини ўташи мумкин. Булар - нигериялик Ёнов Фредерик Ага, германиялик Карл Браунер, АҚШлик Алан Волф ва хитойлик Ю Сяожунь.

Феврал ойида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ЖСТнинг давлат харидлари тўғрисидаги битимдан чиқиш лойиҳасини ишлаб чиқаётгани маълум бўлган эди. Bloomberg манбаларининг хабар беришича, АҚШ Вашингтон манфаатларига мос келмаса, келишувдан чиқишга тайёр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан