Карантин вақтида электрон тарзда ажрашиш мумкинми?

Карантин вақтида электрон тарзда ажрашиш мумкинми?

Карантин вақтида фуқаролардан АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоб бермоқда:

Савол: Электрон тарзда никоҳни бекор қилса бўладими? Ажралишга ФХДЁга ариза берилган. 4 ой муддат бериб 10 июнга ажралиш белгиланган. Никоҳни бекор қилиш қандай амалга оширилади?

Жавоб: Амалдаги қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралишни қайд этиш тайинланган кундан бошлаб, уч ой ичида никоҳдан ажралиш қайд этиш масаласида ФҲДЁ органига мурожаат этишларингиз мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, никоҳни бекор қилиш фақат ФХДЁ бўлимида амалга оширилади. Электрон тарзда амалга ошириш тартиби мавжуд эмас.