Карантинда айрим турдаги нашриётларнинг ишлашига рухсат берилди

Карантинда айрим турдаги нашриётларнинг ишлашига рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра:

2020/2021 ўқув йилида умумтаълим муассасаларини дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида уларни нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш ишларига жалб этилган давлат ва хусусий нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолият юритишига рухсат берилди.

Бунда:

• нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолияти ҳудудий Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда санитария-гигиена тадбирларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади;

ушбу корхоналарнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, ходимларга овқатланишни ташкил этиш, шахсий гигиеник воситалар билан таъминлаш учун шахсий жавобгарлик тегишли корхона раҳбарлари зиммасига юкланади.