Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда Бухородаги Президент халқ қабулхоналари қандай ишлаяпти? (фото)
20.04.2020 20:41,  
502

Карантин шароитида аҳолига яна қулайлик яратиш ва шу билан бирга барча санитария талабларни бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун “онлайн конференциялар” ва “ишонч телефонлари” ташкил қилинди. Ҳар бир Халқ қабулхонаси олдида мурожаатлар учун махсус қутилар ўрнатилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 мартидан 20 апрель кунига қадар вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарига келиб тушган 600 га яқин мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларнинг 382 таси (64%) зудлик билан қаноатлантирилган, 215 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш учун қўшимча муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли муддат белгиланган.

Карантин даврида Бухоро вилояти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар моддий ёрдам, зарур озиқ-овқат таъминоти (102 та), давлат ташкилотлари ходимларининг хатти ҳаракати юзасидан шикоят (66 та), карантин билан боғлиқ муаммолар (62 та), иш билан таъминлаш (35 та), тадбиркорлик фаолиятига оид (22 та), электроэнергия ва табиий газ таъминоти (17 та) каби қатор масалаларида келиб тушган.

Сайёр қабулларда, уйма-уй юриш жараёнларида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаролар (оилалар) рўйхатлари шакллантирилиб, карантин вақтида уларга моддий ёрдам, зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалари узлуксиз етказилиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида 1200 га яқин фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, 700 га яқин оилаларга 100 млн. сўмга яқин зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда оғир аҳволга тушиб қолган, карантин туфайли даромад манбайидан айрилган 500 дан зиёд фуқароларни жамоатчилик асосида маош тўланадиган ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Бухоро вилояти уйдан чиқмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига “Ишонч телефонлари” орқали мурожаат қилишингиз мумкинлиги маълум қилинди:

  • Бухоро вилоят Халқ қабулхонаси (65) 220-10-00
  • Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси (65) 221-10-00
  • Когон шаҳар Халқ қабулхонаси (65) 524-10-00
  • Бухоро туман Халқ қабулхонаси (65) 542-10-00
  • Когон туман Халқ қабулхонаси (65) 522-10-00
  • Ғиждувон туман Халқ қабулхонаси (65) 572-10-00
  • Олот туман Халқ қабулхонаси (65) 342-10-00
  • Қоракўл туман Халқ қабулхонаси (65) 565-10-00
  • Вобкент туман Халқ қабулхонаси (65) 332-10-00
  • Ромитан туман Халқ қабулхонаси (65) 552-10-00
  • Пешку туман Халқ қабулхонаси (65) 353-10-00
  • Қоровулбозор туман Халқ қабулхонаси (65) 364-10-00
  • Жондор туман Халқ қабулхонаси (65) 582-10-00
  • Шофиркон туман Халқ қабулхонаси (65) 502-10-00

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан