Карантинда буюм бозорлари қай тартибда фаолият олиб боради?

Карантинда буюм бозорлари қай тартибда фаолият олиб боради?

Савол: Карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?

Саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:

Буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;

- кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;

- харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;

- тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқароларни алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади).