Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Савол: Карантин даврида касалликка қарши курашишнинг қайси усули кўпроқ самара кўрсатди?
Жавоб: Мамлакатимизда аҳолининг бир-бири билан мулоқотини камайтиришга қаратилган тадбирлар касалликка қарши курашишда кўпроқ самара берди ва бериб келмоқда.
Савол: Бу йил болалар ёзги оромгоҳлари фаолият кўрсатадими?
Жавоб: Ҳа, «яшил» тоифадаги ҳудудларда жойлашган болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари рухсат берилган.
Асос — 2020 йил 29 майдаги 26-сон Республика махсус комиссия қарори.