Карантинда ўз ҳисобидан 2 марта таътил учун ариза ёзиш қонунийми?

Карантинда ўз ҳисобидан 2 марта таътил учун ариза ёзиш қонунийми?

Карантин вақтида фуқаролардан АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоб бермоқда:

Савол: Ўғлим карантин вақтида 26 мартдан 26 апрелгача ўз ҳисобидан таътилга чиқди. 20 апрель куни ишхонасидан телефон қилиб, унинг ўз ҳисобидан ёзган аризаси муддати тугаганини айтиб, қайтадан 20 апрелдан 1 июнгача янгисини ёздиришди. Ўз ҳисобидан 2 маротаба кетма-кет ариза ёзса ишдан бўшатиладими? 2 марта ўз ҳисобидан ариза ёзиш қонунийми?

Жавоб: Меҳнат қонунчилигига кўра ходимнинг аризасига кўра, унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.