Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда хўроз уриштирганлар маъмурий жавобгарликка тортилди
31.03.2020 18:56,  
503

28 март куни ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйлар олдида бир гуруҳ эркаклар томонидан хўроз уриштираётганликлари ва уларнинг олдига бир нафар ички ишлар ходими келиб қўл бериб сўрашган ҳолати видеотасвири тарқалган эди. Видео муаллифининг таъкидлашича, воқеа Тошкент шаҳар Нурафшон кўчасида карантин пайтида содир бўлган.

Ички ишлар идораларининг суриштирув ишлари натижасида, 28 март куни соат 16:00 атрофида Олмазор тумани Нурафшон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ҳовлисида бир гуруҳ эркаклар хўрозлар жангини уюштиргани маълум бўлди.

Ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра (“Эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш“) маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда базавий ҳисоблашнинг 5 баробари миқдорида (1 115 000 сўм) жаримага тортилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан