Карантиндан кейин ветеринария ходимларининг фаолиятига ҳам янгича тартиб-қоидалар киритиладими?

Карантиндан кейин ветеринария ходимларининг фаолиятига ҳам янгича тартиб-қоидалар киритиладими?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантиндан кейин ветеринария хизматлари ва ходимлари иш фаолиятига ҳам янгича тартиб-қоидалар киритиладими? Чунки улар бевосита ҳайвонлар билан контактга киришадиган касбий фаолият ҳисобланади?

Жавоб: Бизнинг юртимизда коронавирус касаллиги вируси учраши мумкин бўлган итлар, мушуклар, чўчқалар, паррандалар, юнги учун етиштириладиган хар хил кемирувчи ҳайвонлар, кўршапалакнинг маълум бир турлари учраб туради.

Биз уларнинг барчасини истеъмол учун ишлатмасак-да, уларни сақлаш ва парваришлаш шароитини мунтазам ўрганиб бориш, уларга хос бўлган юқумли касалликка чалинганларини даволаш, эпизоотиянинг олдини олиш, профилактик эмлаш ишларини амалга ошириш билан шуғулланувчи ветеринария шифокорлари бор.

Албатта бу каби пандемия барча соҳага, хусусан, ветеринария соҳасининг ҳам меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, қайта ишлаб чиқилишини тақозо этади.