Кеча яна 500 кишида коронавирус аниқланди - Ўзбекистон

Кеча яна 500 кишида коронавирус аниқланди - Ўзбекистон

15 июль, чоршанба куни мамлакатимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 200 нафари карантин муассасаларида, 291 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 15 июлда 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Манба: ССВ

Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 328 нафар фуқаро соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14581 нафар бемордан 8655 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5855 нафар бемордан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 500 нафар, стационар карантинда эса 21 738 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.