Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Конфуций қулчиликни нима учун иқтисодий ҳаётнинг муҳим тармоғи деб ҳисобланган?
21.10.2022 18:07,  
159

Қадимги Хитой иқтисодий таълимотлари

 Қадимги Хитойдаги илмий иқтисодий қарашларнинг авж олган даври эрамиздан аввалги VI-III асрларга тўғри келади. Бу мамлакатдаги дастлабки қулдорлик давлатлари эрамиздан аввалги II минг йилликда пайдо бўлган. Иқтисодий таълимотлар тарихида Хитойда Конфуций таълимоти жуда катта рол ўйнади. Бу таълимотнинг асосчиси Конфуций (илмий асарларда шундай ёзилади) ёки Кун-Сзи (эрамиздан аввалги 551-479 йиллар)дир. Унинг асосий илмий қарашлари “Лун-юй” (“Суҳбат ва муҳокама”) тўплами бўлиб, у шогирдлари томонидан тўпланган. Унинг даврида йирик зодагонлар таъсири анча камайиб, жамиятда парокандалик ҳукм сурмоқда эди. Уни бу ҳолатдан чиқиш ва келажакни поклаш учун ўтмишни яхшироқ ўрганишга чақирди; ана шу даврда обрўси пасайган зодагонларнинг манфаатини ҳимоя қилди. Конфуций мамлакатнинг келажаги учун, ўтмишини кўпроқ билишни ўзининг ижтимоий олий мақсади деб билди.

У уруғчилик, аслзодалик позициясини ҳимоя қилди. Ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш учун у маънавий покланиш дастурини илгари сурди. Чунки ўша даврда Хитойда темирни қайта ишлаш кучайиб, товар-пул муносабатлари ривожланиши натижасида савдо ва савдогарларнинг жамиятда таъсири ортди. Ҳукмрон синф ичида синфий бўлиниш вужудга келдики, йирик авлоддан-авлодга ўтувчи аристократия билан ёш янги аристократия ўртасида адоват кучайди. Айнан шу даврда бу қарама-қаршиликларни бартараф этишга интилувчи мафкура (идеология) сифатида конфуцийчилик майдонга келдики, бу таълимот қулдорлик тузумини ҳимоя қилиб “табиив ҳуқуқ” ғоясини илгари сурди. Бу таълимотга кўра, Худо оламни яратувчидир. Аммо худо ижтимоий ҳаётга аралашмайди, чунки жамият табиий қонунлар асосида ривожланади. Уни билиб олиш эса Худо берган ақлга боғлиқ, у эса фииқаролик қонунлари билан ҳимояланади. Бу таълимот асрлар давомида Хитойда ўрганилиб келинмоқда.

Конфуцийчиликда ёшларнинг қарияларга ҳурмати, уларга қарши чиқмаслик ғояси асос қилиб олинган. Давлат бу “катта оила”, подшо эса “халқлар отаси”дир, бойликлар нисбатан текис тақсимланиши керак, солиқларни меъёрида сақлаш, ер ишларини яхши бажариш, ҳамманинг ўз вазифасини бажонидил адо этиши зарур, дейилади. Айни чоғда, Конфуций қулдорликни ҳимоя қилиш билан бирга йирик қулдорларни ҳам ҳимоя қилади. Бу билан ижтимоий “тенгликка” эришишга ҳаракат қилади. Конфуций мулкнинг икки шаклда бўлишини эътироф этади: 1. “буюк жамо” – коллектив мулкчилик, яъни деҳқонлар жамоасининг мулки; 2. “хусусий мулкчилик” – қулдорларнинг мулки. Унинг таълимотида баъзи қарама-қаршиликларни ҳам кўриш мумкин. Масалан, ички қарама-қаршиликларда хусусий мулкни ҳимоя қилади.

У инсонларнинг табақаланишини табиат ва Худо томонидан ҳукм қлинган ҳақиқатдир деб ёзади. Энг муҳим иқтисодий хулосаси шуки, бойликнинг манбайи меҳнатдир. Шу билан бирга, қулдорларнинг давлат бойлигини кучайтириш учун қулларни кўпроқ ишлатиб, камроқ егизишга чақиради. Конфуций таълимотининг давомчиларидан бири Мен-Сзи (эрамиздан аввалги 372-289 йил) эди. Мэн-Сзи жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчиларга бўлиб, халқ бошқарувчилари учун ишламоғи керак, дейди. У жамиятни классик тақсимланиши, тарафдори эди, ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги қарама-қаршиликни ҳимоя қилади. Қадимги Хитойда Конфуций таълим отининг иккинчи энг йирик давомчиси Сюн-Сзи (эрамиздан аввалги 313-238 йил) бўлган. У давлатнинг иқтисодий жиҳатдан кучайиши тарафдори бўлган. Инсонларни бойликка бўлган иштиёқини оқлайди, лекин бу ҳаракатлар қонун доирасидан четга чиқмаслигини кўрсатади. Одамларни бирданига ҳамма ҳунарлар билан шуғулланишга қилган ҳаракатларини қоралайди. Инсон бир вақтнинг ўзида кўплаб касб эгаси бўла олмайди, деган фикрни илгари суради. Натижада, у биринчилардан бўлиб меҳнат тақсимоти таълимотини илгари суради (бу жуда муҳим ғоя эди). Унинг таълимотига кўра, одамлар бойлар ва камбағал тоифаларга бўлиниши табиий ҳолдир. Уларнинг турлича кийим-бошда юришларини таъкидлайди.

Унинг фикрича, давлатнинг иқтисодий сиёсати учта тамойилга асосланиши керак:

  1. Ҳаражатларни иқтисод қилиш, яъни тежаб-тергаб сарфлаш;
  2. Халқ тўқлигини тўла таъминлаш;
  3. Ортиқча маҳсулотларни сақлаш зарурлиги.

Унинг фикрича, давлатда тақсимот мавжуд табақаланишга мос келмоғи  даркор. Етарлича таъминот тамойили жамиятдаги ўрнига боғлиқ ҳолда белгиланган. Эксплуатация қўллаб-қувватланади, жамиятда ҳамманинг ўз ўрни бўлиши керак, дейилган, яъни ҳукмдорга тобелик, отага ўғилни бошқариш маълум қонун асосида эмас, балки оддий одат бўйича бўлиши, оғир солиқ ва мажбуриятлар бўлмаслиги таъкидланади. Эрамиздан аввалги VI-III асрларда Конфуцийчилик мафкурасига қарши муҳолиф легистлар (“қонуний”) оқими пайдо бўлади, улар бошқаришни аниқ қонунлар асосида олиб бориш тарафдори эдилар. Бу оқим намояндалари Сзи-Чан, Ли-Куй ўз таълимотида марказий давлат кучли ва ягона мамлакатга бирлашишини қўллаб-қувватлашга ундайдилар. Легистлар мактабининг вакили Хитой тарихида машҳур бўлган Шам Ян (эр. ав. 390-338-йил ) ўзининг “Шан вилояти ҳукмдори” китобини ёзди. Унда қишлоқ хўжалиги консепсиясида деҳқончиликни, дончиликни (ғалла) ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Ғалла масаласини ҳал этишни бош масала деб билган. Давлат олдига амалдорларни боқиш ва босқинчилик урушларини юритиш учун жуда катта озиқ-овқат захираларини жамғариш вазифаси юклатилди. Шан-Яннинг кўрсатишича, иккита манба ёрдами билан давлат гуллаб-ривожланади: дон ва уруш (атрофдаги ерларни босиб олиш). Деҳқонлар рўйхатини ўтказиш, қонун йўли билан йиғилган дон миқдорига боғлиқ ягона солиқ тизимини киритиш таклиф этилади. Қонун йўли билан турли “ишёқмаслар”ни “ерга қайтариш”, яъни деҳқончилик билан шуғулланишга, меҳнат қилишга мажбур этилади. Чегарада ва бозорда тезлик билан тўловларни ошириш кераклиги, натижада савдо-сотиқ билан шуғулланувчилар даромадлари камайиши ҳисобига улар ҳам тез кунлар ичида деҳқонга айланади, деб таклиф қилади.

Қадимги Хитой иқтисодий таълимотларида “Гуан-Сзи” (эр. ав. VI аср) трактати жуда катта ўрин тутади. Унда ўша давр учун хўжаликни давлат томонидан бошқаришнинг бутун бир тизими талқин қилинади. Бу асарни муаллифлар жамоаси тайёрлаган бўлиб, олдинги таълимотлардан фарқи шундаки, унда товар-пул муносабатларини яхши ўрганиш асосида хўжаликни бошқаришни унумли йўлга ўтишига даъват этилган эди. Халқ хўжалигини барқарор сақлаш учун товарлар баҳоларини ушлаб туриш ғояси илгари сурилади. Давлат нон ва пул металини тартибга солиш йўлини қўлида сақласа, мамлакат ривожи нисбатан текис боради, дейилган. Бу асарда ҳам аграр соҳа, айниқса, деҳқончиликка алоҳида урғу берилган. Агар легистлар ҳунурмандчилик, айниқса, савдони бефойда соҳа деб ҳисоблаган бўлсалар, бу асарда эса ўша соҳаларга ҳам ижобий баҳо берилган. Асарда иқтисодиётни бозор стихиясидан ҳимоялаш масаласи ҳам ўртага  ташланиб, бунинг учун баҳо механизмидан фойдаланиш кераклиги айтилиб, бундай ёзилади:

Бозоршундай нарсаки, унга қараб жамиятда тартиб ёки тартибсизлик ҳукм суришини билиб олиш мумкин. “Ерни бошқариш” учун давлат ернинг табиий хусусиятларини яхши билиши керак. Ер майдонлари нисбатан текис тақсимланиши зарур. Деҳқонларни иш қизиган даврда бошқа юмушларга жалб этмаслик, солиқ тизими шароитига қараб (ер унумига боғлиқ равишда) бўлиши таклиф этилган. Бу ерда гап Ер кадастрини тузиш тўғрисида боради, яъни бу ишда ҳисоб-китоб бўлиши қайд этилади. Асарда ер ва сувларни давлат ихтиёрига ўтказиш ва уларни даромад топиш йўлида фойдаланиш баҳоларни тартибга солиш йўли ва бошқа кўпгина иқтисодий ғоялар илгари сурилади. Бу ғоялар амалда ҳам қўлланилади ва яхши самара беради. Қадимги Хитой ижтимоий ҳаётида Даоцизм (айнан-йўл) ғоялари алоҳида ўринни эгаллайди, унинг асосчиси Лю-Сзидир. У тақиқловчи қонунларга амал қилмасликни таклиф этди; қонунлар кўплиги туфайли “халқ камбағаллашмоқда” деган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан