Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронда коронавирус туфайли 70 минг маҳбус озод қилинди
9.03.2020 19:21,  
331

Эрон COVID-19 коронавируси хавфи туфайли етмиш минг маҳбусни мамлакат қамоқхоналаридан озод қилди. Бу ҳақда Mizan Online нашрига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Мамлакат суд маҳкамаси раҳбари Иброҳим Раисийнинг сўзларига кўра, уларнинг қамоқхоналарга қайтиши ҳозирча режалаштирилмаган.

"Маҳбусларнинг озод этилиши жамоат хавфсизлигига таҳдид бўлмагунча давом этади", — деди Раисий.

Илгари 54 мингга яқин маҳбус вақтинча озод этилиши ҳақида Эрон суд маҳкамасининг матбуот котиби Ғуломҳусайн Исмоилий мамлакатда коронавирус тарқалиши муносабати билан қамоқхоналарда тиббий ёрдам масаласини изоҳлаб берган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 6566 коронавирус инфекцияси қайд этилган, улардан 2134 киши даволанган, 194 киши вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан