Коронавирусдан вафот этган Ўктам Барноев Германияда даволангани айтилмоқда

Коронавирусдан вафот этган Ўктам Барноев Германияда даволангани айтилмоқда

Кеча, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этганини маълум қилган эдик.

«Газета.uz» нашри ҳукуматдаги ўз манбаларига таяниб ёзишича, сиёсатчи сўнгги вақтларда Германияда даволанаётганини маълум қилди. Маълум қилинишича, марҳум инсультни бошидан кечирган ва шундан сўнг, бош миясида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга олиб кетилган ҳамда ўша ерда вафот этган.

Айни вақтда Бухорода дафн маросимига тайёргарлик кўрилаётгани ва президентнинг Бухорога бориши кутилаётгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, июль ойи охирида Ўктам Барноевда коронавирус аниқлангани ва пойтахтдаги хусусий Akfa Medline шифохонасида даволанаётгани ҳам хабар қилинган эди.