Куба 50 йилдан бери биринчи марта АҚШ билан товар экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Яқин орада Куба АҚШга кўмир партиясини етказади, шундан сўнг Куба компаниялари бошқа товарлар савдосини бошлаб юборишга ҳозир.
Рейтер агентлиги маълумотига кўра, АҚШга 17 минг доллар эвазига 40 тонна кўмир экспорт қилинган.
"Бу илк шартнома, аммо биз ўзаро муносабатларимиз кўп йиллар давомида ривожланиб бориши ҳамда кўмирдан бошқа маҳсулотлар ҳам, масалан, асал ёки кофе экспорти амалга оширилишига умид қиламиз", деган Cubaexport компанияси директори Изабелла О’Райлли.
Куба олтита мамлакатга йилига 80 минг тоннагача кўмир экспорт қилиши кутилмоқда. АҚШдан ташқари, музокаралар Германия ва Буюк Британия билан олиб борилмоқда.