Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: ҳайдовчилар учун хушхабар, Рашид Қодировнинг сотувга қўйилган кошонаси ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишида янги тафсилотлар
19.11.2019 21:34,  
1615

19 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишида янги тафсилотлар

«Kun.Uz» Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва нашр мухбирлари ўртасида 15 август куни ҳокимлик биносида бўлиб ўтган суҳбатнинг янги версиясини эълон қилди. Унда, жумладан, ҳоким бирор одамга бесоқолбоз деган ном ёпиштиришни «олти сонияда ташкиллаштира олиши»ни, бироқ «бундай ифлослик қилмаслиги»ни эшитиш мумкин.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ўзбекистондаги энг илғор, пешқадам онлайн нашр – Kun.Uz ўртасидаги қарама-қаршиликдан жунбишга келди. Ҳаммаси нимадан бошланган эди? Шу саволни бераётган ўқувчиларимиз учун oртга қайтиб, воқеалар силсиласини тиклашга ҳаракат қилдик.

Энди яқин қариндошларга тегишли машинани "доверенност"сиз бошқариш мумкин

Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фермерлар кенгаши «Миллий тикланиш» раҳбари Алишер Қодировни огоҳлантирди

16 ноябрь куни Ўзбекистондаги сиёсий партиялари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув давомида журналистлар ва блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан сиёсий партия раҳбарларига бир қатор саволлар берилди ва тегишли равишда уларга жавоблар берилиб, дебат бўлди.

ИИВ марказий аппаратида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида иккита тайинлов амалга оширилди.

Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйи кимошди савдосига қўйилди.

Келгуси ўқув йилида ОТМларга кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлиши ошкор бўлди

Давлат Тест маркази Ўзбекистонда 2020– 2021 ўқув йилида кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлишига изоҳ берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан