Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: Фожиавий равишда ҳалокатга учраган ўзбеклар Тошкентдаги тарихий маслаҳатлашув ва гази талон-торож қилинётган ўзбегим
29.11.2019 22:40,  
281

29 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

​Тошкентдаги тарихий маслаҳатлашув

Бугун Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашуви учрашуви бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳат учрашувида муҳим ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, тадбир доирасида Тожикистон ва Қирғизистон президентлари, шунингдек, Қозоғистон биринчи президентини қабул қилди. Кузатувчилар Тошкентдаги учрашувни тарихий деб атади — Марказий Осиёнинг ҳақиқий етакчилари анчадан бери бундан таркибда ва бундай форматда йиғилмаган эди. Хабар беришларича, кейинги учрашув Қирғизистонда бўлади.

Канадада Ўзбекистонлик оила ўз шахсий самолётида ҳалокатга учради

Ўзбекистонлик Отабек ва унинг оиласи 27 ноябр куни ўзларининг олти кишилик хусусий учоғида Торонтодан 200 км шарқда ерлашган Кингстон шаҳрига учиб, манзилга бир километрча қолганида қулаб тушишди. 7 киши вафот этди. Улар орасида 3 нафар бола бўлган.

Шабнам Оллошукурова яна шифохонада қоладиган бўлди

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг кассация инстанцияси блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни давом эттириш юзасидан қарор чиқарди.

«Бу шармандали ҳолат»: Бош вазир газ ва электр муаммоси бўйича видеоселектор ўтказди

​Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилаётган энергетик муаммолар сабабли, 28 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда бош вазир «ҳали қиш келмасидан энергоресурслар таъминотидан жиддий муаммолар пайдо бўлгани, ҳатто метро ва телевидениеда ҳам электр энергияси таъминоти билан боғлиқ нохуш ҳолатлар» юз берганини кескин танқид қилган ва буни «шармандали» деб атаган.​

Ўзбекистон Бош прокурори: «Охирги ҳафтада 28 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланди»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев газ ва электр энергия таъминотидаги талон-торожликлар ҳақида ахборот берган.

Фуқаролик суди: кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишлар...

Судларда ажабтовур воқеликлар учраб тургани бор гап. Айниқса, бир шоир "қора туш"га ўхшатган яқин ўтмишда. Яқин ўтмишки, ҳали кўпам узоқлашганича йўқ: нари кетганига, кетаётганига энди уч йил ўтмоқда. Шу қисқа муддат ичида тизимида анча-мунча ўзгаришлар бўлди, тўғри. Бироқ яқин ўтмиш асоратларидан тўла қутилдик, дейишга жуда-жуда эрта, шекилли. Негаки, ҳали-ҳамон судлар кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишлар рўй бериб турибди. Таҳририятимизга мурожаат этган Икром Ҳаитовнинг нолалари шундай ўйлашга мажбур қилди.

Ўзбекистонда 30 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 30 ноябрь, шанба куни об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан