Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: Қизларга шим кийишга рухсат берган Халқ таълими вазирлиги, ОИТСга чалинган ўзбекистонликлар ва Чироқсиз Чироқчидан чинқириқ
28.11.2019 22:31,  
311

28 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Фарғонада автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 2 кмлик навбат юзага келди

Фарғона шаҳри, Жўйдам маҳалласи, Фарғона кичик ҳалқа йўлида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида узун навбат юзага келди.

Рейтерс: Ўзбекистон ҳокимнинг журналистларга таҳдид қилганини рад қилмоқда

Дунёнинг энг катта ахборот агентликларидан бири, Буюк Британиянинг Рейтерс нашри Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Кун.уз ўртасидаги можаро юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг баёноти ҳақида ёзди.

Ўзбекистондаги мактабларда қизларга шим кийишга рухсат берилди

Ўзбекистондаги мактабларда об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилади.

Ўзбекистонда ОИТСга чалинганлар сони маълум қилинди

ОИВ инфекциясига қарши кураш ва эпидемияга самарали жавоб бериш давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик, жумладан, фуқаролик жамияти учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

14 йил бедарак кетган ўзбекистонлик йигит онаси билан учрашди

Ватанини 14 йил олдин тарк этган Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди. Онаси унинг йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришдан ташқари ўзи ҳам мустақил равишда ўғлини излай бошлади. Онага бундай исмли эркак вафот этгани ҳақида хабар беришганида у бунга ишонишни истамади ва излашда давом этди.

Чироқсиз Чироқчидан чинқириқ: “Ҳурматли президент, болаларингиз шундай аҳволда ўтирса, маъқул бўлармиди?”

Таҳририятимизга Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Аҳмад Яссавий жамоа хўжалиги Шўрбозор қишлоғида яшовчи фуқаро ўз уйидаги ҳолатни тасвирловчи видеони жўнатди.

Мебел бозорининг тақдири қил устидами?

Жорий йилнинг 23 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, импортни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан