Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳибс муддати узайтирилган Гулнора Каримова, бир аср аввалги Ўзбекистон, «Hilton Tashkent City»даги люкс хоналарнинг нархи ва ҳафтанинг бошқа муҳим хабарлари
8.12.2019 21:49,  
1071

Якунланаётган ҳафта Ўзбекистонда ҳам эътиборга молик воқеалар бўлиб ўтди. Sof.uz ўтган ҳафтанинг энг асосий ва диққат марказида турган мавзулари бўйича ҳафталик дайжестни тақдим этади.

Саудия Арабистони 14 нафар ўзбекистонлик зиёратчини депортация қилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматнинг маълум қилишича, 2019 йил 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига борган 14 нафар ўзбекистонлик ватандошимизнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди.

Қўмита хабарида айтилишича, ушбу тур фирма 14 нафар юртдошимизга қалбаки визаларни расмийлаштирган. Саудия Арабистони чегара хизмати томонидан уларнинг визасини бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинди.

Ўзбекистон бир аср аввалги рангли суратларда

​Прокудин-Горский ҳақида эшитганмисиз? 1863 йил Россиянинг Владимир губерниясида туғилган Сергей Михайлович Прокудин-Горский фотосуратчи, кимёгар, кашфиётчи ва ношир эди. У дунёда биринчилардан бўлиб рангли сурат олишни йўлга қўйган. 1917 йил инқилобидан кейин Францияга муҳожирликка кетган ва 1944 йил ўша ерда вафот этган Прокудин-Горскийнинг архивида 4 000 дан ошиқ турли мавзулардаги суратлар бўлган. Афсуски, бугунги кунгача бу суратлардан 2 000 га яқинигина етиб келган ва ҳозирда АҚШ Конгресс Кутубхонасида сақланади.

Биз ушбу мақолада Ўзбекистон ҳамда қисман Туркманистон ва Қирғизистоннинг юз йил аввалги ҳолатини кўрсатувчи суратларни танлаб олдик. Уларнинг мавзуси хилма-хил – Бухоронинг машҳур ва сўнгги амири Сайид Олимхондан тортиб, унинг зиндонида ётган занжирланган маҳбусларгача, даштдаги кўчманчилардан шаҳардаги савдогару тиланчиларгача тасвирланган.​

Ҳожатхоналарни ювишдан бош тортган аскар хизматнинг иккинчи кунида вафот этди

Вафот етган аскарнинг онасининг сўзларига кўра, 28 ноябр куни 19 ёшли ўғли Белгороддан казармага етиб келган. Ўша куни у уйига ўзини ҳожатхона тозалашга мажбурлашгани, бироқ бундан бош тортгани ҳақида мактуб юборади. Кечқурун эса йигитча "зиддият келиб чиққани ва уни гаплашиб олиш учун" чақиришганини овозли хабар қилиб жўнатади.

Фарғона вилоятида учинчи синфда ўқийдиган қиз зўрланди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида мактабнинг 3-синф ўқувчиси худди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан зўрланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Синфдошини калтаклаган ўқувчи махсус муассасага жойлаштирилмоқда. Онаси эса оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади

​Аввалроқ, ижтимоий тармоқда уч нафар ўқувчи томонидан калтакланаётган ўқувчи видеоси тарқалган эди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат 2 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги 254-умумий ўрта таълим мактабларидан бирида содир бўлган.

Ислом цивилизация марказида чиққан ёнғин сабаби маълум қилинди

5.12.2019 йил куни соат 16:38 да, Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида жойлашган янги қурилаётган Ислом цивилизация маркази ҳудудида 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) махсулотлари ёнган.

«Hilton Tashkent City»даги люкс хоналарнинг нархи маълум бўлди

Hilton Tashkent City меҳмонхонаси 2020 йилнинг 1 февралидан меҳмонларни қабул қила бошлайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги судда ютқазди

Хусусий мулкка тажовуз қилишга, хусусий мулк ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилмаслиги қонун билан белгилаб қўйилган. Аммо айрим маҳаллий давлат ҳокимликлари томонидан ушбу қонун нормаларини бузиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Гулнора Каримованинг ҳибс муддати бешинчи марта узайтирилгани маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги АҚШ, Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва Латвия каби хорижий давлатлар билан Г.Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 млрд. АҚШ доллардан ортиқ даромадларини қайтариш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан