Лукашенко пандемия пайтида мамлакатдан чиқиб кетган фуқароларни эвакуация қилишдан бош тортди

Лукашенко пандемия пайтида мамлакатдан чиқиб кетган фуқароларни эвакуация қилишдан бош тортди

Беларус президенти Александр Лукашенко коронавирус пандемиясидан огоҳлантиришдан сўнг ҳам мамлакатдан хорижга чиқиб кетган фуқароларга қарши фикрларини баён қилди. Бу ҳақда Белта ахборот агентлиги хабар берди.

Президентнинг сўзларига кўра, Беларус ҳукумати аҳолидан коронавирус билан боғлиқ қалтис вазиятда ватанни тарк этмаслик ҳақида сўраган. Лекин кўпчилик бунга қулоқ солмаган. Шу муносабат билан у бундай ватандошларни орқага қайтариш учун чартер рейслар ташкил этилмаслигини эълон қилди.

"Огоҳлантиришдан сўнг ҳам кетиб қолганларга - ҳеч қандай чартер йўқ. Қаерга кетган бўлсалар - ўша ерда ўтиришсин", - деди Лукашено.

Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 76 кишини ташкил этмоқда.