Макрон Вилнюсда Беларус мухолифат лидери билан кўришди

Макрон Вилнюсда Беларус мухолифат лидери билан кўришди

Литвага ташриф буюрган Франция президенти Эммануел Макрон Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская билан учрашди. Бу ҳақда Медуза хабар бермоқда.

Тихановскаянинг матбуот хизматига кўра, Беларусда янги президент сайловларини ташкил қилиш имкониялатлари Макрон билан бўлиб ўтган суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.

«Европа мамлакатларининг Беларусдаги воқеаларга бефарқ эмаслиги жуда муҳим. Франция энг қадимги демократиялардан бири сифатида бизни жуда яхши тушунади. Шу сабабли мен жаноб Макронга бизнинг бош мақсадимиз - шу йил бўлиб ўтиши керак бўлган янги эркин ва демократик сайловлар эканлигини эслатиб ўтмоқчиман», - дея Тихановскаядан иқтибос келтиради "Пул Превой" Телеграм канали.

Макрон билан учрашувдан сўнг Тихановская Франция президенти "Белорусдаги сиёсий инқирозни ҳал қилиш бўйича музокараларда ёрдам бериш учун қўлидан келганини қилишга" ваъда бериб, сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишига кўмаклашишини айтди, деб ёзади Delfi.