Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк 250 миллиард сўмлик облигациялар чиқаришини маълум қилди
8.01.2020 16:57,  
332

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 10 январида сўмда облигациялар чиқаришини маълум қилди.

Марказий банк матбуот хизмати хабарига кўра, жами 250 миллиард сўмлик облигациялар Ўзбекистон республика валюта биржасига жойлаштирилади. Бунда бир дона облигациянинг номинал қиймати 1 миллион сўмдан таклиф қилинмоқда.

Облигациялар қисқа муддатга – 180 кун (6 ой)га мўлжаллаб чиқарилмоқда.

Йиллик фоиз ставкаси 16%.

Хабарда шунингдек, аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмаслиги алоҳида таъкидлаган.

2019 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон мамлакат сифатида ўзининг давлат облигацияларини чиқарган эди. Йил охирига келиб Ўзбекистон банкларидан биринчи бўлиб “Ўзсаноатқурилишбанк” ўз облигацияларини чиқарган эди.

Иккала облигация ҳам Лондон биржасида чиқарилган эди. Марказий банк эса ўз савдоларни мамлакатимиздаги биржада ўтказаётгани билан эътиборга лойиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан