Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲда биринчи бўлиб Нурсултон (Остона) шаҳрида Tesla’нинг қувватлаш станцияси очилди
14.11.2019 10:27,  
481

2019 йил 3 ноябр куни Қозоғистон пойтахтидаги Talan Towers бизнес-марказида Tesla Supercharger электр қувватлаш станциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Tesla Supercharger ўзи нима?

Supercharger – Tesla компанияси ўз автомобиллари учун ишлаб чиққан электр қувватлаш станцияси. Бу станцияда максимал қувватлаш кучи 250 кВт.

Суперқувватлагич Tesla компанияси ишлаб чиқарадиган Model S, Model X ва Model 3 автомобилларини 20 дақиқада 50%га, 40 дақиқада эса 80%га қувватлайди. Суперқувватлагич ҳақидаги маълумотлар Tesla электромобилларининг сенсорли экранларига ҳам ўрнатилган.

Tesla Шимолий Америка, Европа ва Осиё бўйлаб 12 минглан ортиқ суперқувватлагич станцияларга эга. Қозоғистон пойтахтидаги янги станция эса Марказий Осиё ва МДҲдаги илк расмий станция бўлди.

Мамлакатда Tesla Supercharger бўлиши қандай аҳамиятга эга?

Бирон ҳудудда Tesla Supercharger бўлиши ўша жойда экологик тоза транспорт тури – электромобиллардан фойдаланиш ўсишини англатади. Чунки бу қувватлаш станцияси ёрдамида электромобилларни оддий усулдагидан бир неча баробар тезроқ қувватлаш имкони бор.

Нурсултон шаҳридаги Talan Towers бизнес-марказига 6 дона суперқувватлагич тақдим этилди: улардан тўрттаси The Ritz-Carlton меҳмонхонаси яқинида, иккитаси эса автотураргоҳ ҳудудида ўрнатилди.

Tesla раҳбари Илон Маск 2019 йил июн ойида Қозоғистонда йил охиригача компаниянинг хизмат кўрсатиш марказлари ва қувватлагичлари ишга тушиши ҳақида айтганди.

Ўзбекистонда нечта Tesla электромобили бор?

2019 йил 26 июн куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Раҳимов берган маълумотга кўра шу йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 20 та электромобил мамлакат ҳудудига олиб кирилган. Уларнинг қайси компанияга тегишли моделлар эканлиги айтилмаган бўлса ҳам катта эҳтимол билан бу айнан Tesla автомбиллари бўлиши мумкин.

2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга электромобилларни ҳеч қандай божсиз олиб кириш мумкин эди. Аммо президентнинг октябр ойидаги қарори билан ҳолат ўзгарди: энди 2020 йилдан бошлаб электромобил импорти учун 10%лик бож тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан