Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мексикада ёғган дўлнинг баландлиги 1 метрдан ошиб кетди
1.07.2019 16:01,  
3

30 июнь куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида кучли дўл ёғди. Бу ҳақда Economista нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, айрим жойларда ёққан дўлнинг баландлиги бир метр ёки ундан ҳам баландни ташкил этган.

​Маҳаллий ҳукумат кўчаларни дўл уюмларидан тозалаш мақсадида оғир техникани ишга солган. Ҳозирда фавқулодда вазиятлар хизмати табиий офатдан зарар кўрган биноларни текширмоқда.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган суратларда муз қатлами кўчанинг катта қисмини тўсиб қўйгани, айрим автомобиллар қарийб муз қатлами остида қолиб кетганини кўриш мумкин. Кўплаб бинолар қулаб тушган.

​Маълум қилинишича, ҳозирча табиий офатдан жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Хабарда бу каби кучли дўл ёғиши шаҳар тарихидаги илк ҳодиса эканлиги қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан