Microsoft 25 йилда илк бор клавиатурасига янги тугмаларни қўшди

Microsoft 25 йилда илк бор клавиатурасига янги тугмаларни қўшди

Microsoft компанияси 1994 йилдан бери биринчи марта клавиатурасига иккита янги тугма қўшди. Булар: Microsoft office иловалар пакетини экранга чиқариб берса, иккинчиси смайликлар (эможилар) учун.

Шунингдек, клавиатурага симсиз уланадиган Bluetooth 5.0 модули ҳам қўшилади.

The Vergeнинг ёзишича, янги клавиатуралар 49.99 $ (472 100 сўм) ҳамда 59.99 $ (566 600 сўм) нархда АҚШда 15 октябрдан сотувга чиқарилади.

«Офис» тугмаси Win клавишининг ўрнида бўлади (одатда Пробел тугмасидан ўнгда иккинчи бўлади одатда). «Смайлик» эса Ctrl (Control) тугмасининг чап томонига қўшилади (у ҳам пробел тугмасидан ўнг томонда).

«Офис»+W Microsoft Wordни очади, «Офис+X» Excel учун, «Офис»+P Power Point иловасини ишга туширади.