Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллиардер Блумберг сайловолди ташвиқотлар учун $1 млрд сарфлашга тайёр
13.01.2020 17:54,  
253

Миллиардер Майкл Блумберг ўзи ёки Демократик партиядан бўлган амалдаги президент Доналд Трампнинг ҳар қандай рақибининг президентлик сайлов компанияси учун $1 млрд сарфлашга тайёр, деб ёзмоқда New York Times.

Газетанинг қайд этишича, гап демократик партияни ҳокимият тепасига чиқиши учун амалга ошириладиган кенг миқёсли сайловолди кампанияси ҳақида бормоқда.

Блумберг аллақачон сиёсий рекламалар ва уларни ташкиллаштирадиган юзлаб кишиларни ишга ёллашда $200 миллион харжлаган. Таққослаш учун: бу пул Барак Обаманинг 2012 йилги бутун сайловолди ташвиқотлари учун сарфлаган пул миқдорига тенг.

Агар Блумберг Демократлар партиясидан номзод бўла олмаса, пуллар Трампнинг қолган рақиблари — Берни Сандерс ёки Элизабет Уорреннинг компаниясига сарфланади.

NYT’нинг ёзишича, Блумбергнинг имкониятлари унчалик катта эмас. Газетанинг кундалик сўровномаларида уни 5% америкаликлар қўллаб – қувватлайди.

Блумберг ким ўзи?

Американинг машҳур нашри Bloomberg’нинг асосчиси ва бош директори.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра бойлиги $58 млрд.

2002-2013 йилларда Нью-Йорк шаҳри ҳокими (мэри) лавозимида фаолият кўрсатган.

2019 йил 24 ноябрда президентлик сайловида номзоди қўйилишини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан